Марказий банк махсус стипендия танловини эълон қилди

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк стипендияси республика ҳудудида ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилди.

Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда доллар ва евро курси кўтарилди

Танловда банк иши, иқтисодиёт, банкларда бухгалтерия ҳисоби, макроэкономика, статистика ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар иштирок этиши мумкин.

Асосий мезонлари:

• ўқув жараёнида юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши;

• давлат тили, рус тили ва камида битта хорижий тилни мукаммал билиш талаб қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш – 2019 йил 1 - 15 февраль, кўриб чиқиш ва танлов – 16 февраль - 1 март.

2018/2019 ўқув йили учун Марказий банк стипендияси 1 февралдан бошлаб тайинланади.

Стипендия республика ҳудудида ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0