Термизда пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишПродажа пиротехники
Продажа пиротехники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноятчи Термиз шаҳри “Бўстон” маҳалласида жойлашган “Азия” ресторани ёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар тезкор вакиллари томонидан қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар тезкор вакиллари иштирокида Термиз шаҳри “Бўстон” маҳалласида жойлашган “Азия” ресторани ёнида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар қилди қўмита матбуот хизмати.

“Тадбир натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси О.Х.  3 миллион сўмлик  жами 6130 дона пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди”, - дейилган хабарда.

Шар на новогодней елке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликларга Янги йил арчасини ўрнатиш қоидалари ҳақида эслатма берилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 2018 йил ноябрь ойида ўтказилган рейд чоғида умумий қиймати 14 миллион сўм бўлган контрабанда пиротехника воситалари мусодара қилинганди

Янгиликлар лентаси
0