Ўзбекистонликларга Янги йил арчасини ўрнатиш қоидалари ҳақида эслатма берилди

© Sputnik / Андрей Иглов / Медиабанкка ўтишШар на новогодней елке
Шар на новогодней елке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Катталар ва кичкинтойлар учун бирдек севимли байрам бу – Янги йилдир. Кўпчилик ушбу байрамга олдиндан тайёргарлик кўриб, арчани безатиш учун турли ўйинчоқлар харид қилади.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ фуқароларни Янги йил шодиёналарини кўнгилдагидек, шоду хуррамлик билан кутиб олиш учун қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга чақиради:

- ўқув юртларда ва ташкилотларда арчани биноларнинг 1-қаватидаги кенг хоналарга ўрнатилиши, унда хонанинг камида иккита чиқиш жойи бўлиши шарт;

- ўтиш жойларини сунъий равишда торайтириш, у ерларга қўшимча ўтириш учун жиҳозлар ўрнатиш ва белгиланган меъёрдан кўп одамлар билан хоналарни тўлдириш мумкин эмас;

- муассаса раҳбарлари тантана бошланиши олдидан ёритгичлар созлигини, электр сим ва кабеллар уланиши "Электр ускуналарини тузилиш қоидалари" асосида бажарилганлигини, ёнғинни ўчиришга мўлжалланган бирламчи воситалари мавжудлигини ва уларни ишга яроқлилигини текшириб кўришлари шарт;

- Янги йил байрам тадбирлари ўтказиладиган объектларда арча мустаҳкам қилиб ўрнатилиши, шохлари девор ва шифтларга тегмаслиги, сифат сертификатига эга бўлмаган электр гирляндалари ва тез алангаланувчи буюмлар билан безатилмаслиги қаттиқ назоратга олиниши зарур;       

- арча қоғоз, целлулоид ўйинчоқлар, пахта ва тез ёнувчи материаллар билан безатилиши мумкин эмас;

- арчани иситиш мосламалари ёнида ўрнатмаслик керак;

- байрам маросимлари вақтида турли мушак ва бошқа пиротехника буюмларидан фойдаланиш тақиқланади;

- болаларни арча атрофида ва арча ўрнатилган хонада қаровсиз қолдириш ҳамда уларни тез ёнувчи материаллардан тайёрланган кийимлар билан ясантириш мумкин эмас;

- тадбир вақтида очиқ оловдан фойдаланиш ва шунга ўхшаш ёнғин ёки портлаш хавфи бор ишларни амалга оширмаслик зарур;

- носоз электр ўчиргич, розетка, турли маиший электр жиҳозлардан ҳамда ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган ёки зарарланган электр сим ва кабеллардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

Хабарда агарда ёнғин аломати сезилса, аввало ёш болаларни хавфсиз жойга чиқариб, зудлик билан “101” рақамига қўнғироқ қилиш сўралган.

Шунингдек, қишнинг совуқ кунларида хонадонда ёнғин чиқмаслиги учун носоз газ ва электр мосламалари ҳамда қўлбола иситиш ускуналаридан фойдаланмаслик керак.

Янгиликлар лентаси
0