Ўзбекистон мактабларида бўлажак ҳуқуқшуносларни тарбиялаш дастурлари амалга оширилади

Oбуна бўлиш
Дастур доирасида мактабларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш учун махсус дарслар ўтказиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Ўзбекистон мактабларда бўлажак ҳуқуқшуносларни тарбиялаш дастурлари амалга оширилади. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш бўйича ҳамкорлик дастурини имзолади, деб хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Дастур доирасида вазирликлар халқ таълими соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш ва қонун ҳужжатлари ижросини ташкил этиш, шунингдек, мазкур соҳага доир қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишда ўзаро ҳамкорлик қилади. Жумладан, томонлар халқ таълими муассасаларида ҳуқуқий саводхонлик бурчакларини ташкил этади.

Обучение мигрантов русскому языку - Sputnik Ўзбекистон
ХТВ қиш вақтида ўқувчи қизларнинг шим кийишига рухсат берди

Шу билан бирга, вазирликлар халқ таълими муассасалари ходимлари фаолиятини меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ ташкил этишда ҳамкорлик қилиши белгиланган. Хусусан, томонлар Ўзбекистон бўйлаб халқ таълими муассасаларида коррупцияга қарши курашиш ва “одоб-ахлоқ” ойлигини ўтказиш ҳамда коррупция ҳақида тезкор ва аноним хабар бериш тизимини такомиллаштириш бўйича иш олиб боришни режалаштирган.

Дастур доирасида “Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги”, “Одоб-аҳлоқ ойлиги” каби тадбирлар, мактабларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш учун махсус дарслар ўтказиш режалаштирилган. Мактабларда бўлажак ҳуқуқшуносларни тарбиялаш дастурлари амалга оширилади.

Ушбу лойиҳа ҳуқуқий тарғибот соҳасида Халқ таълими ва Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириши ҳамда бу борада қонун устуворлигини таъминланишига, шунингдек, ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0