Рамзан Қодиров Россия президенти бўлишни хоҳлайдими?

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишГлава Чеченской Республики Рамзан Кадыров
Глава Чеченской Республики Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Владимир Путиннинг ҳар қандай буйруғини 100 фоизга бажаришини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров журналистларга берган интервьюда ўзини Россия президенти лавозимида кўрмаётганини маълум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Рамзан Кадыров посетил Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Чеченистон президенти Имом Бухорий ва Ислом Каримов қабрларини зиёрат қилди

Унинг сўзларига кўра, у ҳатто федерал вазирликка раҳбарлик қилмайди ва ўз карьерасини Чеченистон раҳбари сифатида якунламоқчи.

“Албатта йўқ. Мен ҳаттоки ҳукуматдаги бирон энг енгил вазирликка раҳбар бўладиган даражадаги инсон эмасман. Мен минтақа (Чеченистон Республикаси - таҳ.) раҳбари сифатида карьерамни тугатишни истайман”, - деди Қодиров.

Қодиров Владимир Путин ўзини давомчиси деб айтган инсон ортидан эргашишга тайёр эканлигини айтди.

“Путин кимни айтса, унинг ортидан бораман. Путиннинг сўзи мен учун қонундан устун. Мен ундан ҳаётим учун қарздорман”, - деди у.

Чеченистон раҳбари Путиннинг ҳар қандай буйруғини 100 фоизга бажаришини маълум қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0