Ўзбекистон аҳолиси орасида “Алпомиш” ва “Барчиной” тестлари ўтказилади

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентМассовые занятия утренней гимнастикой в Ташкенте
Массовые занятия утренней гимнастикой в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат органлари ва ташкилотларида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқларини бажариши учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффуслар белгиланади.

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Шавкат Мирзиёев провел совещание по развитию спорта - Sputnik Ўзбекистон
Бадантарбия ва олимпия марказлари: спорт соҳаси бўйича топшириқлар берилди

Қарор билан, 2019–2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш Концепцияси ҳамда Дастури тасдиқланди.

Концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш натижасида қуйидагиларга эришилади:

- мева ва сабзавотлар истеъмолини 15 фоизга ошириш;

- ош тузи истеъмолини 15 фоизга қисқартириш;

- аҳолининг жисмоний фаоллигини 10 фоизга ошириш;

- алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини 10 фоизга қисқартириш;

Ликеро-водочный завод - Sputnik Ўзбекистон
Ароқ, пиво ва тамаки ишлаб чиқарувчилари спорт солиғи тўлайди

- семириш ва қандли диабет касаллигига чалинган беморлар сонини ўсишини тўхтатиш;

- тиббий муассасаларни жиҳозлар ва дори воситалари билан таъминланганлик даражасини 50 фоизга етказиш;

- юқори хавф даражасига эга ва юқумли бўлмаган касалликка чалинган беморларнинг камига 50 фоизини дори-дармон терапияси билан таъминлаш;

- барвақт ўлим ҳолатлари даражасини 10 фоизга қисқартириш. 

Дастур доирасида соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш бўйича, шу жумладан ишонч телефонлари ва “тезкор алоқа тармоғи” орқали қисқа маслаҳатлар бериш тизими жорий этилади.

Қарорга мувофиқ, ходимлар жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш учун зарур шароитларни яратиш – давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек, Республика диетология ўқув-илмий маркази негизида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази, ҳудудларда Марказнинг бўлимлари, туманларда (шаҳарларда) бўлинмалари ташкил этилди.

Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш Марказ фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.

Ҳукумат томонидан 2019 йил 1 декабргача алкоголь ва тамаки маҳсулотлар истеъмолини чеклаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Молодые люди выбирают сигареты в табачном ларьке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлар нархи 50 фоизга ошади

2019–2020 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент тиббиёт академияси магистратурасининг янги “Нутрициология” йўналиши очилади.

Шунингдек, қарор билан эндиликда давлат органлари ва ташкилотларида:

- иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари;

- ҳафтасига камида бир маротаба ходимларнинг жисмоний тарбия тадбирларида иштирок этишини назарда тутадиган “Саломатлик куни”;

- ходимлар орасида спорт мусобақалари жорий этилади.

Давлат органлари ва ташкилотларида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқларини бажариши учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффуслар белгиланади.

Аҳолининг кенг қатламлари орасида “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0