ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Жорий йилнинг 19 декабрь куни Тошкент туманида яшовчи Б.М. уйида ўзаро жанжал сабаб бирга яшаган куёви А.Х.га ўроқ билан жароҳат етказган, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.
“Натижада А.Х. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Б.М. қўлга олинган”, - дейилган хабарда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ бозорда ўз боласини ташлаб кетган онани топди˃˃˃
Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.