Тошкент вилоятида аёл кишининг жасади топилди

© SputnikУдушение
Удушение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган шахс қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Тошкент вилоятининг Қибрай туманида аёл кишининг жасади топилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

“Ўтказилган суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, у "нафас йўлларини қон билан беркилиши, аспирация натижасида келиб чиққан механик асфиксия, бурун суягининг ёпиқ силжиб синиши, бош мия ва ўпка шиши"дан ўлганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди”, - дейилган хабарда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Н.М. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Айни дамда тергов тадбирлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0