Мирзиёев Ўзбекистонда малакали кадрлар етишмаслиги ҳақида баёнот қилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишГосударственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан
Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев кадрлар масаласи "бизнинг келажагимиз, бизнинг эртанги кунимиз", деб қайд этган

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Ўзбекистонда 1000 га яқин хорижий олимлар ва экспертларни жалб этишга талаб бор. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 18-декабрь куни ўтказилган замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига бағишланган йиғилишда баёнот қилди.

МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ТИВ ва МДХМИ кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

"...Ҳозирги тизимли ўзгаришлар жараёнида аксарият мутахассисларнинг бунга тайёр эмаслиги, уларнинг билими, малакаси ва кўникмаси замон талабига жавоб бермаслиги аён бўлиб қолди. Масалан, хорижда докторантура ва магистратурада ўқитиш, малака ошириш ва стажировкани ташкил қилиш бўйича дастлабки эҳтиёж 3,5 мингдан ортиқ. Юртимизда халқаро илмий ва амалий тажриба эга 600 нафардан зиёд ватандошларимизга эҳтиёж мавжуд. 1000 га яқин хорижий олимлар ва экспертларни жалб этишга талаб бор.

Яъни, бугун кечиктириб бўлмайдиган, оддий илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёж 5 мингдан зиёдни ташкил этади. Агар ишлаб чиқаришдаги талаб ҳам инобатга олинса бу рақам камида 50-100 бараварга ошади", - деб айтган Мирзиёев.

Ўзбекистон етакчиси яқин ва узоқ истиқболдаги иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан мамлакатга қайси соҳа учун қандай мутахассис керак бўлади, шуни ҳозирдан чуқур ўйлаш, замон талаби, ислоҳотлар шиддатига мос кадрларни тарбиялаш зарурати ҳақида ҳам қайд этиб ўтган.

"Бу масала бизнинг келажагимиз, бизнинг эртанги кунимиз", – деган Мирзиёев. 

 

Вазирлар Маҳкамасига "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан биргаликда барча вазирлик ва идоралар кесимида хорижда кадрлар тайёрлаш, стажировкасини ташкиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Студенты во время вступительных экзаменов в Узэкспоцентре - Sputnik Ўзбекистон
“Эл-юрт умиди” жамғармаси кимларни хорижга юбориши маълум бўлди

Олий таълим вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармасига кадрларни хорижга юбориш бўйича устувор йўналишларни аниқлаб, танлов эълон қилиш бўйича топшириқ берилди. 

Жамғарма Ташқи ишлар вазирлиги, Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда хорижда қимматли тажрибага эга бўлган ватандошларимиз тўғрисидаги маълумотларни шакллантириб бориши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мамлакатлар ва мутахассисликлар кесимида ватандошлар тўғрисида маълумотлар реестрини тезроқ ишга тушириши зарурлиги қайд этилди.

Ўзбекистон президенти мамлакатга жалб этилаётган ҳар қандай хорижий инвестициянинг маълум бир қисмини малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтириш кераклигини алоҳида таъкидлади. 

Янгиликлар лентаси
0