Бўлғуси ҳосил, гаров ва кредит: Марказий банк қарор лойиҳасини тайёрлади

© SputnikКупюры номиралом пятьдесят тысяч сумов
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк тижорат банклари томонидан бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарор лойиҳасини тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Марказий банк томонидан тайёрланагн “Тижорат банклари томонидан бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида” ги идораларо қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Заготовки для чеканки монет  - Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк олтин ва кумуш тангалар нархини оширди

Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 1 мартдаги 563-сон қарори (рўйхат рақами 1337, 16.04.2004) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.

Хусусан, 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этиш:

“2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредит олган фермер хўжаликларига ғалла етиштириш учун “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси дон корхоналари билан тузилган контрактация шартномаси суммасининг 30 фоизигача миқдорида, ушбу кредит ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредит олмаган фермер хўжаликларига контрактация шартномаси суммасининг 80 фоизигача миқдорида кредит берилиши мумкин.

Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредит олган пахта хомашёси етиштирадиган фермер хўжаликларига ушбу кредит контрактация шартномаси суммасининг 20 фоизигача миқдорида, ушбу кредит ресурслари ҳисобидан имтиёзди кредит олмаган фермер хўжаликларига бериладиган кредит миқдори контрактация шартномаси суммасининг 70 фоизигача миқдорда берилади.”.

10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этиш:

Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Тангалар, нақд пул ёки жвачка: Марказий банк алоҳида мурожаатни эълон қилди

“Бунда ушбу низомнинг 5-бандида келтирилган экинларни етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш учун бериладиган кредитларнинг энг кўп миқдорини тегишли туман ҳокимлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг кенгаши билан ҳамкорликда агротехник тадбирлар асосида пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчилар кесимида ойларга тақсимланган кафолатланган кредит ресурслари ҳажмидан кедиб чиққан ҳолда белгилаш тавсия этилади.”.

Қарор лойиҳаси Молия, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмиталари ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилади.

Янгиликлар лентаси
0