ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки эсдалик олтин ва кумуш тангалар сотув нархини оширди ва тангалар қолдиғини маълум қилди.
12 декабр ҳолатига 1 дона олтин танга нархи 12,9 млн сўм, 1 дона кумуш танга нархи 243 минг сўм миқдорида белгиланди.
Маълумот учун, олтин ва кумуш тангалар нархи, LBMA (Лондон қимматбаҳо металлар ассоциацияси) томонидан кундалик белгиланадган нархидан келиб чиққан ҳолда сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курсига мувофиқ белгиланади.
Марказий Банк хабарига кўра, 11 декабрь ҳолатига ҳудудлардаги тижорат банкларида 738 дона олтин ва 2920 дона кумуш тангалар қолган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки 30 ноябрь куни донаси 12,7 млн сўм бўлган 1900 та олтин ва донаси 236 минг сўмдан бўлган 6900 та кумуш эсдалик тангаларини савдога чиқарган эди.