ХМТ раҳбари: Ўзбекистоннинг меҳнат қонунчилиги халқаро нормаларга интилмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с гендиректором МОТ Гаем Райдером
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с гендиректором МОТ Гаем Райдером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гай Райдер Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни юксак баҳолади

ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Гай Райдер билан учрашув ўтказди, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.

Мирзиёев, ўзининг 100 йиллик фаолияти давомида жаҳонда ижтимоий адолатни илгари суриш ва меҳнаткашлар ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилган Халқаро меҳнат ташкилоти билан самарали ҳамкорликни Ўзбекистон юксак қадрлашини алоҳида таъкидлади.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
ХМТ раҳбари: Ўзбекистоннинг меҳнат қонунчилиги халқаро нормаларга интилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

"Учрашувда ХМТ билан барча масалалар, жумладан, янги йўналишлар юзасидан конструктив мулоқотни давом эттириш ва шериклик муносабатларини кенгайтиришга икки томон ҳам тайёр экани таъкидланди", - дейилади хабарда.

Гай Райдер Ўзбекистон раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, мамлакатда янги босқичда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатни юксак баҳолади. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини алоҳида қайд этди.

"Меҳмон мамлакатимиз меҳнат қонунчилиги нормалари халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилаётгани, Ўзбекистон ратификация қилган ХМТ конвенцияларини 2018-2020 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" қабул қилинганига юксак баҳо берди", - дейилади хабарда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев икки йил давомида кўплаб ижобий ишларни амалга оширди - ХМТ вакили

Учрашувда шерикликни янада кенгайтириш мулоқотни фаоллаштириш учун мустаҳкам замин яратишига, Ўзбекистонда Бандлик миллий стратегиясини ишлаб чиқишда ХМТ тажрибасидан самарали фойдаланишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Ташкилот билан узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, мамлакатимиз томонидан ХМТ конвенцияларини ратификациядан ўтказиш ишларини давом эттириш, меҳнат муносабатлари соҳасида мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг  малакасини ошириш, касаба уюшмалари ва Иш берувчилар конфедерацияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида келишувларга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0