Ўзбекистонда 18 минг оила жамоатчилик вакиллари томонидан яраштирилди

CC0 / pixabay / Руки влюбленных
Руки влюбленных - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Асосий мақсад - жиддий ўйламасдан ажрашишга қарор қабул қилишнинг олдини олиш ва фарзандлар манфаатларини ҳимоя қилишдир.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўзбекистонда оилаларни сақлаб қолиш, мустаҳкамлаш ҳамда ажримлар олдини олиш мақсадида фаол ишлар олиб борилмоқда. Хотин-қизлар қўмитаси ёрдамида 18 минг оила сақлаб қолинди, деб хабар қилди ушбу қўмита матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан якка тартибда ишлар йўлга қўйилди. Бундан кўзланган асосий мақсад - жиддий ўйламасдан ажрашишга қарор қабул қилишнинг (оилавий ҳаётга учинчи тарафнинг аралашуви, моддий етишмовчилик, ишсизлик ва шунга ўхшаш) олдини олиш ва энг аввало, фарзандлар манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Центр помощи беременным и молодым мамам Мамин домик - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда аёллар учун иш вақтини қисқартириш таклиф қилинди

“Жорий йил давомида 24 минг 53 та оилаларнинг 18 минг 97 таси (75,2 фоизи) жамоатчилик вакиллари томонидан яраштирилди”, - дейилган хабарда.

Хабарда келтирилишича, оилада зўравонлик ҳолатлари бўлиб, аёл ҳаётига таҳдид солса, фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатса, оила қонуний ажраштирилади ва аёл ва фарзандлар манфаатлари таъминланади.

Шунингдек, жойларда ФҲДЁ органлари қошида “Оила дорилфунунлари” ташкил қилиниб, уларда никоҳланувчи ёшлар учун 1 ойлик ўқувлар ташкил қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0