ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Алишер Қодиров аёллар иш вақтини қисқартириш ташаббуси билан чиқди, ЎзА хабарига асосан.
"Аёлларнинг иш вақти соат 16.00 да тугатилиши керак. Шунда аёл фарзандлари ва умр йўлдоши учун вақт ажратади. Бу эса ўз ўрнида оиладаги эр-хотин, она-бола муносабатларида ижобий муҳитни юзага келтиради”, - дейди депутат.
Депутат сўзларига кўра, аёллар оиласи билан етарлича вақт ўтказа олмаслиги, оила бузилишига олиб келиши мумкин.
Депутат айтишига кўра, болалар мактабдан қайтиб, уларга “туҳфа қилинган” эркинликдан билганларидек фойдаланадилар. Ота билан деярли бир пайтда келган она ҳам дам олишга бирдек ҳақли. Муносабатлар инқирози секин-аста оиланинг инқирозига олиб келади. Бугунги кунда 55 фоиз оилаларнинг бузилишига сабаб бўлмоқда, деб қўшимча қилди Алишер Қодиров.