ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Россияда хайрия баҳонасида ИШИД ва “Жабҳат ан-Нусра” жангарилари учун пул йиққан етти кишини қўлга олинди, деб хабар қилди РИА Новости.
Жиноятчилар Москва минтақаси, Чеченистон, Доғистон ва Ингушетияда фаолият юритишган. Уларнинг уйида тинтув ўтказилганда, маълумот етказиш учун техника воситалари ва таъқиқланган адабиётлар топилган.
Шубҳали шахслар Россия Жиноят процессуал кодексининг 91-моддасига биноан қўлга олинган. Гуруҳни қидирувда бўлган ва айни дамда хорижда яшириниб юрган радикал ислом тарафдори Абу Умар Саситлинский ташкил этган.
Хабарда айтилишига кўра, жиноий гуруҳ аъзолари ўз фаолиятлари давомида Сурияга жами 38 миллион рубл жўнатишгани аниқланган. Маблағлар хайрия баҳонасида ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган банк карта рақамлари ва бошқа тўлов тизимларини орқали жамланган.