ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. МДҲ мамлакатларида 15 % аҳоли бошқа мамлакатга кўчиб ўтишни орзу қилар экан. Бу АҚШнинг Gallup компанияси ўтказган сўровда маълум бўлди.
МДҲ мамлакатлари аҳолиси энг норози бўлган давлат – Арманистон экан. Ушбу мамлакатнинг 47 % одамлари бошқа давлатга кўчиб ўтишни орзу қилишар экан. Ушбу кўрсатгич бўйича Арманистон Сурия ва Косоводан ҳам ўзиб кетган.
Манбаа хабарига кўра, бугунги кунда бутун дунёда 750 миллион киши бошқа мамлкатга кўчиб ўтишга тайёр эканини билдирган.
МДҲ миқёсида мигрантлар учун энг жозибали мамлакат Россия деб тан олинган. Бутун дунёдан 8 миллион киши Россияга кўчиб ўтиш истаги борилигини билдирган.
Дунёнинг энг жозибали мамлакатлари рейтингида АҚШ биринчи ўринни эгаллаган. Потенциал мигрантларнинг 21 %(158 млн) АҚШга кўчиб ўтишни истагини билдирган. Иккинчи ўринда Канада – 6%, Германия - 6 %, Франция – 5% ва бошқа мамлакатлар.