Ўрта ер денгизида 2015 йилда 4 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди

© AP Photo / Santi Palacios Қочқинлар шлюпкада Мисрнинг Лесбос оролига сузиб боришмоқда
Қочқинлар шлюпкада Мисрнинг Лесбос оролига сузиб боришмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йил Ўрта ер денгизи орқали Европага етиб олмоқчи бўлган мигрантлар орасида 3 минг 800 нафари ҳалок бўлган, деб хабар қилди Миграция бўйича Халқаро ташкилот Бош директори Уильям Лейси Свинг, Санкт-Петербургда ўтган МХТнинг 44-ялпи мажлисида иштирок этар экан.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. "Биз, 2015-йилда Ўрта Ер денгизида 3 минг 800 кишини йўқотдик, бугун эса ушбу рақамлар янада ортган, йил эса ҳали ярмига етгани йўқ. Келажакда шундай ҳодисалар рўй бермаслиги учун, биз миграцияни қонуний йўлларини йўлга қўйишимиз керак", — деб таъкидлади у. РИА Новости хабари асосида.

"Бу бўронни қандай тинчлантиришимиз мумкин? Одамлар юритаётган сиёсатимиз марказида бўлган тақдирдагина, бунга эришишимиз мумкин. Ҳаётларни қутқариб қолиш — бизнинг бош мақсадимизга айланиши шарт", — деб таъкидлади Свинг.

МХТ раҳбари, шунингдек, Суриядаги ҳолатни яхши томонга ўзгартириш учун дунё мамлакатлари раҳбарлари етарлича ҳаракат қилишмаётганини айтди.

"Тегишли қонунлар билан тартибга солинган тақдирда ҳам, кенг миқёсли миграцияни тўхтатишнинг энди имкони йўқ. Миграция — бу нафақат муаммо, балки инсон ҳаётини аниқ акс эттираётган воқеликдир. Биз эса уни бошқармоғимиз лозим", — деди мутахассис.

Янгиликлар лентаси
0