Контрабандачи пайпоқ ичида 20 минг долларни Ўзбекистондан олиб чиқишга ҳаракат қилди

Oбуна бўлиш
Божхоначилар 20 минг доллар ва 1 миллион қозоқ тенгесини ноқонуний равишда олиб ўтишга уринишни аниқлашди.

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Ўзбекистон божхона хизмати нақд хорижий валюталарни ноқонуний равишда олиб чиқишга бўлган ҳолатларни аниқлаш давом этмоқда. Бу сафар Тошкент вилоятида иккита йирик ҳолат аниқланди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Сотрудники таможни Ташкентской области обнаружили два газовых пистолета ПМ49  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар контрабандаси аниқланди

Хусусан, Тошкент вилоятидаги “Бекобод авто” постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Б.Д. божхона назоратидан ўтказилганида, оғзаки сўровида маълум қилинмаган, ўнг ва чап оёқларига кийиб олган пайпоқлари ичига яширган холда 20 минг долларини Ўзбекистондан олиб чиқишга уриниши олди олинди.

Шунингдек, “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходими томонидан ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Д.К. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги ички кийими ичига яширилган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган 1 млн. қозоқ тенгесини қўшни давлатга олиб ўтаётганлиги аниқланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0