Ўзбекистонда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар контрабандаси аниқланди

© Официальный сайт государственного таможенного комитета РУзСотрудники таможни Ташкентской области обнаружили два газовых пистолета ПМ49
Сотрудники таможни Ташкентской области обнаружили два газовых пистолета ПМ49  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Жиноят кодексининг 246-моддасига асосан божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз қурол-яроқ ва ўқ-дориларни божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарликка тортилади.

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Тошкент вилояти “Навоий” чегара божхона пости ҳудудидаги чиқиндилар қутисига номаълум шахс томонидан 2 дона қора “ПМ49” русумли (газовый пистолет) тўппончалар ташлаб кетилганини аниқланди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан бошлаб божхона йиғим ставкалари ўзгаради

Яна бир ҳолатида ушбу пост орқали қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Б.Р.га тегишли автомашина божхона кўригидан ўтказилганда, автомашина салонининг пол қисмидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўров давомида айтилмаган полиэтилен идишга солинган умумий оғирлиги 10 килограмм 4 мм.ли ов милтиғи сочма ўқларини Ўзбекистонга олиб ўтаётганлиги аниқланди.

“Ғишткўприк” чегара постига кириб келган фуқаро Г.З.нинг қўл юклари орасида божхона ходимларининг оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 11 дона 12 калибрлик гильза, 2 дона елим идишда оғирлиги 3,2 кг. бўлган қўрғошин ўқлар ҳамда 1 дона полиэтилен пакетда 231 гр. бўлган пробкаларни қўшни давлатдан олиб кираётгани тўхтатиб қолинди.

КПП  - Sputnik Ўзбекистон
Дрон, виски ва оёқ қисмига скотчлаб яширилган телефонлар: божхона текшируви

Айнан шу пост ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро М.Я. га тегишли бўлган “Сhevrolet Lacetti” русумли автоулов холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, автоулов салон қисмидаги магнитофон остида жойлашган тортмасидан 1 дона 9 мм.ли ташқи кўринишидан “Макаров” тўппончаси учун мўлжалланган жанговар ўқ борлиги аниқланди.

Тошкент халқаро аэропортида ҳам шунга ўхшаш ҳолат фош қилинди. Калининградга парвози олдидан хорижий фуқаро Ч.И. нинг қўл сумкаси назорат тартибида божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ичида жами 4 дона патрон борлиги аниқланди.

“Йўловчи ушбу патронларни гўёки эсдалик совға сифатида олиб кетаётганини маълум қилган бўлса-да, бу уни жавобгарликдан озод қилмайди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда”, - дейилган божхона қўмитаси хабарида.

Янгиликлар лентаси
0