Камчаткалик шифокор ўзбекистонлик аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

© Sputnik / Наталья СеливерстоваПассажиры и бортпроводница в самолете авиакомпании "Аэрофлот" во время полета.
Пассажиры и бортпроводница в самолете авиакомпании Аэрофлот во время полета. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Камчаткадан Москвага учаётган Ўзбекистонлик аёлнинг соғлиги кескин ёмонлашганда, шифокор унинг ҳаётини сақлаб қолди.

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Камчатка фалокатлар тиббий маркази шифокори Александр  Просин самолёт бортида ўзбекистонлик аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар қилмоқда Камчатка Тиббиёт вазирлиги саҳифаси.

Узбечка родила на борту самолета - Sputnik Ўзбекистон
Пекин-Тошкент самолётида чақалоқ туғилди

Воқеа 10 декабр куни содир бўлган. Петропавловск-Камчатский шаҳридан Москвага 1731 сонли парвоз билан учаётган самолётдаги йўловчилардан бирининг соғлиғи кескин ёмонлашади.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик аёлга Камчаткадаги клиникалардан бирида ўткир касаллик ташхиси қўйилган ва дарров касалхонага ётиш тавсия этилган, лекин у Тошкентга учишни маъқул кўрган.

Парвоз давомида аёлнинг ҳолати кескин ёмонлашди. Александр Просин беморга оғриқ қолдирувчи муолажалар қилди ва 1,5 соат давомида унинг ҳаётини хавфдан сақлаб туради.

Самолёт яқин орадаги аэродром — Мирний шаҳрида шошилинч қўниб  беъмор тез ёрдам бригадасига топширилди.

Янгиликлар лентаси
0