Пекин-Тошкент самолётида чақалоқ туғилди

© Telegram-канал China-UzbekistanУзбечка родила на борту самолета
Узбечка родила на борту самолета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пекин-Тошкент самолётида 7 ойлик чақалоқ туғилди, айни дамда она ва бола соғлиги яхши.

ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik.  Пекиндан Тошкентга учган самолёт бортида чақалоқ туғилди, деб хабар қилмоқда China-Uzbekistan телегрма канали.

"24 ноябрь куни Пекин-Тошкент йўналишида ҳавога кўтарилган CZ6027 сонли парвозда самолётда чақалоқ дунёга келганлиги сабабли, самолёт Пекин аэропортига қайтиб қўнди. Она ва бола саломатлиги яхши”, - дейилган хабарда.  

Чақалоқнинг онаси Наргиза Қосимова исмли ўзбекистонлик аёл. Ушбу фарзанд у кишининг бешинчи фарзанди. Чақалоқ 7 ойлик муддатда дунёга келган. Айни дамда улар Пекиндаги Hemujia шифохонасида.

Дарё.уз сайти хабарига кўра, ушбу самолёт бортида тошкентлик акушер-гинекологлар, тиббиёт фанлари докторлари Гульсара Ешимбетова ва Раҳматилла Ниёзметовлар бўлган ва айнан улар чақалоқни дунёга келтиришда кўмаклашишган.

Янгиликлар лентаси
0