ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Халқаро теннис федерацияси Рустам Иноятовга алоҳида халқаро мукофотни тақдим этди, деб хабар қилди Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати.
15 Март 2018, 13:26
Хабарда айтилишича, Осиё теннис федерацияси йиллик йиғилиши жорий йил 1 декабрь куни Манила шаҳрида бўлиб ўтди.
Анжуманда фахрий меҳмон сифатида Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Хаггер қатнашди. У Ўзбекистон теннис федерациясига жаҳон тенниси ривожланишига катта муваффақиятларга эришганлиги учун махсус мукофотни тақдим этди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон теннис федерацияси президенти Рустам Иноятовга “Ўзбекистонда теннис ривожланишига қўшган бебаҳо ҳиссаси ва кўп йиллар давомида теннисга садоқати учун” алоҳида шахсий мукофот берилди.