АҚШ сенати саудия шаҳзодаси жазоланишини талаб қилмоқда

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишВстреча президента РФ Владимира Путина с заместителем наследного принца Саудовской Аравии Мухаммадом ибн Салманом Аль Саудом
Встреча президента РФ Владимира Путина с заместителем наследного принца Саудовской Аравии Мухаммадом ибн Салманом Аль Саудом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Сенати резолюцияси лойиҳаси республикачи сенатор - Линдси Грэм томонидан Республикачилар ва Демократлар партиялари вакиллари томонидан тайёрланган. Ҳужжат, агар у қабул қилинмаса, қонуний кучга эга бўлмайди, шунчаки сенат позициясини қайд этади

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. АҚШнинг бир гуруҳ сенаторлари конгресс юқори палатасига Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал Саудни журналист Жамол Хашогги ўлими туфайли жавобгарликка жалб қилиш талаби битилган резолюция лойиҳасини тақдим этди.

Джамал Хашогги со своей невестой Хатис Ценгиз - Sputnik Ўзбекистон
Жамол Хашогги қотиллигида саудия бош консулининг қўли бор - ОАВ

Саудия Арабистони ҳукуматига мухолиф бўлган журналист Хашогги американинг Washington Post нашрида шарҳловчи бўлиб ишлаган ва 2017 йилдан АҚШда яшаб келган, Туркияда 2 октябр куни, Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консуллиги биносига киргач изсиз йўқолган. Сал кейин Истанбул прокуратураси Хашогги қасддан ўлдирилгани, бош консуллик биносида бўғиб ўлдирилганидан сўнг журналист танаси бурдаланиб йўқ қилингани ҳақида эълон қилган эди.

АҚШ Сенати резолюцияси лойиҳаси республикачи сенатор - Линдси Грэм томонидан Республикачилар ва Демократлар партиялари вакиллари томонидан тайёрланган. Ҳужжат, агар у қабул қилинмаса, қонуний кучга эга бўлмайди, шунчаки сенат позициясини қайд этади.

Ҳужжатга кўра Муҳаммад бин Салмон меросхўр шаҳзода сифатида, "қотиллик вақтида хавфсизлик кучларини назорат қилгани учун", тўғридан-тўғри жиноятда айбдор деб эълон қилинмоқда.

"Ушбу идора(АҚШ сенатига - таҳр.)га тақдим этилган далиллар ва таҳлилларга таяниб, сенат Муҳаммад бин Салмон Жамол Хашогги ўлимига аралашганига юқори даражада ишонч билдиради… Қўшма Штатлар Ҳукуматини ва дунё ҳамжамиятини Жамол Хашогги қотиллигида айбдорлар барча томонларни, шу жумладан Муҳаммад бин Салмонни жавобгарликка тортишга чорламоқда", - дейилган ҳужжат матнида.

Глава МИД Турции Мевлют Чавушоглу на встрече с главой внешнеполитического ведомства РФ Сергеем Лавровым в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Чавушоглу журналист Хашогги мусиқа садолари остида бурдаланган, деган фикрда

Бундан ташқари, Саудия Арабистони Қатар билан дипломатик алоқаларни тиклашга, бу давлат билан бўлаётган можаронинг сиёсий ечимини топиш борасида келишиши, саудиялик блогер Раиф Бадавий, "саудия аёллари ҳуқуқи учун" ҳаракати фаоллари ва бошқа ҳибсга олинган сиёсий маҳбусларни озодликка чиқаришга даъват қилинган.

Хашоггининг ўлдирилиши атрофида вазиятнинг зидийлашуви Саудия Арабистонининг қатор давлатлар билан муносабатлари ўткир тус олишига олиб келди. Аммо АҚШ президенти Дональд Трамп иккиёқлама муҳим сиёсий ва иқтисодий алоқаларни сақлаб қолиш учун қироллик билан можарога бормаслигини маълум қилди. Бу қарорни Трампнинг АҚШдаги ва хориждаги рақиблари қаттиқ танқид остига олдилар.

Янгиликлар лентаси
0