Япония корпорацияси Ўзбекистонга интернетни ривожлаштириш учун кредит тақдим этди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишСетевое оборудование
Сетевое оборудование - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кредит Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқлари ва ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда коммуникация марказларини модернизация қилиш лойиҳалари учун сарфланади.

ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Ўзмиллийбанки Япония Sumitomo Mitsui Banking Corporation (SMBC) билан умумий қиймати 100 миллион доллари бўлган ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ушбу маблағ мамлакатда интернетни ривожлантириш учун сарфланади, деб хабар қилди Ўзмиллийбанк матбуот хизмати.

Банк вакилининг сўзларига кўра, кредит Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқлари ва ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилган.

Шунингдек, маблағ “Магистрал ва кўп тармоқли маълумотлар узатиш тармоғини кенгайтириш” (DWDM) ва "ИМС технологиясидан фойланган ҳолда коммуникация марказларини модернизация қилиш” (IP Multimedia Subsystem) учун сарфланади.

“Ушбу лойиҳаларнинг асосий пудратчиси “Toyota Tsusho Corporation” компанияси эканлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзмиллийбанк томонидан Япониядан етказиб беришни молиялаштириш масаласи ишлаб чиқилди”, - дейилган хабарда

Томонлар шунингдек, япон иенасида клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш, синдикатлашган лойиҳаларни молиялаш ҳамда техник кўмак кўрсатиш ва ўзаро тажриба алмашиш борасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришди. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилгача интернет тезлигини камида 10 баробар ошириш ва МДҲ давлатлари даражасига етказиш тўғрисида топшириқ берганди.

Задумчивая женщина - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳонда нечанчи ўринда

Sumitomo Mitsui Banking Corporation 1876 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда Япониянинг ўз активи (1,7 трлн. доллар), бутун дунё бўйлаб 70 га яқин кенг тармоқли бўлинмалари ва инвестицион банк хизматларининг барча турини тақдим этувчи ҳамда 70 минг ходимлар базасига эгалиги билан йирик молиявий гуруҳларидан бири бўлган Sumitomo Mitsui Financial Group таркибига киради.

Янгиликлар лентаси
0