ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Speedtest Global Index компанияси интернет тезлиги бўйича мамлакатлар рейтингини янгилади.
Компания 2018 йил октябрь ойи учун маълумотларни ўз сайтида эълон қилди.
Ҳисоботга кўра, мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 110-чи, оптик толали интернет тезлиги бўйича эса 112-чи ўринларни банд этди.
Рейтинг муаллифлари ҳисобига кўра, мобил интернет бўйича Тожикистонни охирги 124-чи ўринга ўтказишди. Афғонистон эса 123-чи ўринда.
Марказий Осиё давлатларидан мобил интернет тезлиги бўйича Қозоғистон 74-чи, Қирғизистон – 94-чи ўринда.
Россия эса 80-чи ўриндан жой олди.
Рейтингнинг биринчи ўриндаги қаторларни Норвегия, Исландия ва Сингапур эгаллаб олди.
Шунингдек, рейтингда симли интернет тезлиги ҳам берилган. Тожикистон ушбу рўйхатда йўқ. Қозоғистон 58-чи, Россия 44-чи, эса Қирғизистон 79-чи ўринда.