Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги фаол ривожланмоқда ва кўплаб ёшлар озиқ-овқат соҳасида ишлаш ёки ўз бизнесини очиш ҳақида ўйламоқда. Тошкент Аграр университети битирувчиси Ғиёсиддин Шокир ўғли Абдиқоҳҳоров “Россия Сегодня” ахборот агентлигининг "Социальный навигатор" лойиҳаси мухбирига ўз режалари ҳақида сўзлаб берди.
‒ Ғиёсиддин, сиз ўз профессионал карьерангизни қандай қурмоқчисиз?
‒ Менинг орзуим бор. Мен хусусий колбаса цехи очимоқчиман. Мен ушбу соҳада кўп йиллар ишлаганман: ишлаб чиқаришнинг турли нозик томонларини тушунаман. Масалан, сифатни пасайтирмаган ҳолда харажатларни камайтириш ёки маҳсулот сифатини қандай ошириш мумкинлигини. Менга маҳсулотларнинг таъмини ўзгартириш жараёни қизиқ, шунинг учун ушбу касбни танлаганман.
Бугун мен Жанубий-Урал давлат университетининг (ЮУрГУ) Спорт, туризм ва сервис институтида аспирантурада “товаршунослик” мутахассислиги бўйича ўқияпман. Ушбу соҳани ўз карьерам учун истиқболли деб ҳисоблайман. Бугунги кунда Ўзбекистонда кўплаб фермер корхоналари очилмоқда. Шунинг учун ҳам айнан ушбу соҳа мутахассисларига талаб кучли. Ўйлашимча, ушбу таълим мен учун жуда яхши истиқболлар очади. Келажакда, балким ушбу соҳада ўқитувчилик қилишим ҳам мумкин.
‒ Олий таълим олиш учун ўқув масканини қандай танладингиз ?
‒ Ўзбекистонда Россия олий таълими нуфузлидир. Менимча, ёшлар орасида кўпчиллик Россияда олий таълим олишни истайди. Бу битирувчига нафақат муваффақиятли меҳнат карьераси қуришга қўшимча имкониятлар, балким такрорланмас тажриба ҳам беради.
Мен илк бор Челябинскка 2012 йилда келганман. Ўша вақтда Тошкент Аграр университетининг бакалавриати талабаси эдим. Ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун Челябинскдаги агрохолдинглардан бирига келган эдик. Ўшанда менга ушбу шаҳар жуда ёқиб қолган эди, шунинг учун ҳам ўқишни шу ерда давом эттиришга қарор қилдим. Мен унгача Екатеринбург, Қозон, Уфа каби шаҳарларида ҳам бўлганман.
Дастлаб Москвадаги «МИСиС» Миллий изланишлар ва технологиялар университетига ҳам кирмоқчи бўлгандим, лекин ЮУрГУни танлашимга бу ерда хорижий талабаларнинг кўплиги сабаб бўлган. Ундан ташқари ЮУрГУ Россиянинг энг йирик университетлари қаторига киради ва хорижда ҳам яхши танилган. ЮУрГУ аспирантурасига киришда мен 3та имтиҳон топширганман: фалсафа, инглиз тили ва ихтисослик бўйича фан. Ҳозир мен аспирантуранинг биринчи курсида ўқияпман.
‒ Университетдаги танишларингиз орасида Ўзбекистонлик бошқа талабар ҳам борми?
‒ Ҳа, албатта, мен улар билан ЮУрГУ ётоқхонасида ва турли тадбирларда танишганман. Уларнинг кўчиллиги билан дўстлашиб олганман. Ундан ташқари Челябинскда менинг укам ҳам ўқийди. Шунингдек, ўқиш вақтида мен Хитой, Эрон, Ироқ, Тожикистондан келган талабар билан ҳам танишдим.
Менга университетдаги кўп тилли ва дўстона муҳит ёқади. Ундан ташқари менга Россия ҳам ёқади. Бу ерда мен ўзимни ўз уйимдагидек ҳис қиламан.
‒Россия ОТМларига кирмоқчи бўлган бошқа талабаларга нималарни маслаҳат берган бўлардингиз?
‒ Мен уларга рус тилини ўрганишни ва имтиҳонларга олдиндан тайёрланишни бошлашни маслаҳат берган бўлардим. Шунингдек, тил соҳиблари билан гаплашишга, ўз фикрингизни бошқа тилда изоҳлашга – уялмасликни. Хато қилсангиз – ҳечқиси йўқ, миллат вакиллари сизни тўғрилаб қўйишади, ҳеч ким кулмайди.
Мен ҳам дастлаб тил билан боғлиқ муаммоларга дуч келдим. Лекин ҳозир менинг рус тилини билиш даражам анча яхши бўлган. Мен ўз фикримни эркин изоҳлашим мумкин. Хорижда ўқишни истаётганларга – ўша хорижий мамлакат вакиллари билан кўпроқ мулоқот қилишни маслаҳат берган бўлардим.