Россия ва Ўзбекистон таълим соҳасида 100 дан ортиқ шартномалар имзолайди- МГУ ректори

© Sputnik / Дильшода Рахматова"Узэкспоцентр" в дни проведения первого межрегионального узбекско-российского форума
Узэкспоцентр в дни проведения первого межрегионального узбекско-российского форума - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу форумда имзоланган шартномалар орасида Ўзбекистонда МГИМО, Россия Кимё-технология университети филиалларини очиш ҳақидаги келишувлар ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Ўзбекистон – Россия таълим форуми доирасида 100 дан ортиқ шартномалар имзоланади, деди МГУ ректори Виктор Садовничий, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Россия президенти ташрифи арафасида 18-19 октябрь кунлари “Янги иқтисод учун янги кадрлар” шиори остида таълим форуми бўлиб ўтмоқда.

“Ушбу форумнинг энг катта муваффақияти Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги тўғрисида 100дан ортиқ ҳужжатларнинг имзоланиши ҳамда таълим соҳасида олдинги ўзаро алоқалар тизимини тиклашдир”, - деди Садовничий Sputnik мухбирига.

Ушбу форумда имзоланган шартномаларнинг аксарияти ОТМлар орасида ҳамкорлик ўрнатиш ҳақидаги келишувлардир. Ҳужжатлар орасида, Ўзбекистонда МГИМО, Россия Кимё-технология университети филиалларини очиш ҳақидаги келишувлар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, ушбу форумда иштирок этиш учун Россиядан 80та олий таълим масканлари ректорлари Тошкентга келишган.

Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, айни дамда Россияда 23 минг нафар ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Ўзбекистонда эса 4та Россия ОТМлари филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0