Ҳаммасига қурт-қумусқалар айбдор...

© Sputnik / Eugene LeshkovskyКоллекция жуков Даугавпилсского университета.
Коллекция жуков Даугавпилсского университета. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россельхознадзор Ўзбекистондан келаётган йўловчиларга нима сабабдан ўсимлик маҳсулотлари олиб кириш таъқиқланганини тушунтириб берди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Сўнгги вақтларда бир неча бор Россия аэропортларида Ўзбекистондан олиб келинаётган мева-чева ҳамда ўсимлик маҳсулотлари тўхтатиб қолинаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Йўловчиларга ўсимлик маҳсулотлари олиб келиш таъқиқланди - ТИВ

Ушбу муносабат билан Sputnik мухбири Россельхознадзорнинг Ветеринария ва Фитосанитария назорати хизматига мурожаат қилиб, вазиятни изоҳлаб беришни сўраган эди. Орадан бир неча кун ўтиб биз қуйидаги жавобни олдик.

Россельхознадзор томонидан 2012 йилнинг 16 апрелида Ўзбекистондан келаётган йўловчилар багажи ва қўл юкларида карантин остига тушувчи маҳсулотларни олиб келишни таъқиқлаш ҳақида қарор қабул қилган эди. Лекин шунга қарамасдан йўловчилар юкларида доимий равишда Россияда таъқиқланган (карантин остига тушувчи) объектларни олиб келишда давом этмоқда.

Овощи на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон
Мева-сабзавот экспортида фитосанитар нормалари қайта кўриб чиқилади

Хусусан, 2014 йилда - 242 маротаба, 2015 йилда -  184 маротаба, 2016 йилда -152 маротаба, 2017 йилда - 190 маротаба, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида - 134 маротаба ана шундай фактлар аниқланган.

Россия ва халқаро фитосанитария нормаларига кўра Ўзбекистондан олиб келинган қуруқ мевалар, олма, зира, нўхат, мош ва лўвия таркибида қуйидаги зараркунанда ҳашоротлар аниқланган: Frankliniella occidentalis Perg., Callosobruchus spp.,  Bemisia tabaci Gen., Grapholitha molesta Busck.,  Cuscuta spp., Acroptilon repens DC., Ambrosia artemisiifolia.

“Юқоридаги фактларни ҳисобга олган ҳолда, ҳозирча, Ўзбекистондан келаётган йўловчилар юкларида мева-чевалар ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини олиб келиш таъқиқини бекор қилишнинг иложи йўқ”, - дейилган хабарда   

Эслатиб ўтамиз, худди шундай таъқиқ нафақат Ўзбекистондан келаётган йўловчиларга нисбатан, балким Тожикистон ва Озарбайжондан келаётган йўловчилар учун ҳам амал қилади. Ушбу фитосанитария талаблари ЕОИИ Божхона комиссиясининг 18.06.2010 санада имзоланган 318-сонли “Евроосий иқтисодий иттифоқида ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қарорида тасдиқланган.

Янгиликлар лентаси
0