ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда декабрь ойига қадар фитосанитар нормалари қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарорида айтиб ўтилган.
“2017 йилнинг 1 декабрига қадар санитар нормалар, фитосанитар талаблар бўйича мавжуд бўлган норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар ва мева-сабзавот импортёрлари талабларига асосан қайта кўриб чиқиш бўйича қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилсин”, — дейилган Ташқи савдо вазирлигига йўналтирилган фармойиш матнида.
Шунингдек, Мирзиёев Ташқи савдо вазирлигига Ўзбекистоннинг мева-сабзавот экспорти бўйича мавжуд халқаро шартномаларига бир ой ичида керакли ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклиф тайёрлашни топширди.
Ундан ташқари, президент таалуқли вазирлик ва муассасаларга ноябрь ойининг ўртасига қадар мавжуд бўлган импорт божхона солиқлари, акцизлар ва санитар нормаларини мева-сабзавот маҳсулотларини хорижий мамлакат ҳудудларида сақлаш, транспортировка қилиш ва сотиш нуқтаи назаридан танқидий қайта кўриб чиқишни топширди.
Бироз олдин Россия қишлоқ хўжалик вазири Сергей Левин 2017 йилнинг июль ойидан Россия ва Ўзбекистон орасида синов тартибида “Божхона яшил йўлаги” амал қилаётганини хабар қилган эди. 2017 йил охирига қадар у тўлақонли ишга тушиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия фитосанитария назорати бўйича “яшил йўлак” ташкил қилишни якунламоқда. Хусусан, икки мамлакат мутахассислари “Аргус ФИто”номли ягона электрон тизимда ишлай бошлади.
Шу ўринда айтиш жоизки, Россельхознадзор, Ўзбекистондан олиб келинган маҳсулотлар орасида тез-тез упаковка, келиб чиқиш мамлакати, экспортер ёки реэкспортер ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмаган маҳсулотлар аниқланаётгани ҳақида хабар бериб туради.
"Ўзагроэкспорт" хабарига кўра, Ўзбекистон 2017 йилда Россияга мевағсабзавот умумий экспорти ҳажмини 1,55 баравар оширишни режадаштирган. Мутахасслар хабарига кўра, Ўзбекистон умумий экспортининг 60% Россияга тўғри келади.