Мирзиёев таклиф этган номзод халқ депутатлари томонидан қўллаб-қувватланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаХоким Хорезмской области Фарход Эрманов
Хоким  Хорезмской области Фарход Эрманов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев янги ҳокимга тегишли кўрсатмаларни берди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Фарҳод Эрмановни тайинлаш тўғрисидаги масала Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев во время внеочередной сессии Хорезмского областного Кенгаша народных депутатов - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этмоқда

Илгари Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Беруний тумани ҳокими лавозимларида ишлаган. Кейинги етти ойда у Хоразм вилояти ҳокими вазифаларини бажаришда синовдан ўтган. Халқ депутатлари кенгашининг партиялар гуруҳлари билан ўтказилган маслаҳатлашувларда ҳам Фарҳод Эрманов номзоди қўллаб-қувватланган.

Аввалроқ Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят прокурори, ички ишлар ва солиқ бошқармалари бошлиқлари вазифаларига ҳам янги раҳбарлар тайинланган эди.

Президент вилоят раҳбарлари Хоразм халқи билан бир тану бир жон бўлиб, бугун белгилаб берилган вазифаларни тўла бажариши, иқтисодиётни ривожлантириш ва одамлар ҳаётини яхшилаш бўйича кутилган натижаларга эришиши зарурлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0