Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев во время внеочередной сессии Хорезмского областного Кенгаша народных депутатов
Шавкат Мирзиёев во время внеочередной сессии Хорезмского областного Кенгаша народных депутатов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сессия кун тартибига Хоразм вилоятига ҳоким тайинлаш масаласи киритилган.

ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. Урганч шаҳрида Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Давлати раҳбари Хоразм вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий шароитларини яхшилаш бўйича қатор ишлар амалга оширилаётганини қайд этди. 

Жорий йилда вилоятда 312 та инвестиция лойиҳаси бажарилиб, янги корхоналар ишга туширилган. Йил якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 16 фоиз, экспорт 22 фоиз ўсиши кутилмоқда. 

Шавкат Мирзиёев для ознакомления с социально-экономическими проектами отбыл в Хорезмскую область - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ҳолат билан жойида танишиш мақсадида Хоразмга жўнаб кетди

100 та давлат ва хусусий мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиб, болаларни боғчаларга қамраб олиш 33 фоизга етган.

Хоразм учун муҳим бўлган электр энергияси ва тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича ҳам муайян ишлар қилинди. 254 километр электр, 456 километр сув тармоқларида қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

Шавкат Мирзиёев ўтган даврда яратилган иш ўринлари етарли эмаслиги, вилоятда ишсизлик сақланиб қолаётганини таъкидлади. Иқтисодиёт тармоқларини кўпайтириш, янги саноат корхоналари ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали бандлик даражасини ошириш бўйича топшириқлар берди.

Янгиликлар лентаси
0