ТОШКЕНТ, 30 ноя – Sputnik. “Ўзбектелеком” компанияси Facebook ижтимоий тармоғи ва Youtube сайтига кириш билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳақида илк бор расмий изоҳ берди, деб хабар қилди Podrobno.uz нашри.
Компания савдо ва хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Алишер Зуфаровнинг айтишича, компания ушбу масалани ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.
“Натижа бўлиши билан ҳаммани бу ҳақда хабардор қиламиз. Бу масалани ҳал қилишимизга ҳеч ким шубҳаланмаяпти. Фақат озгина вақт керак, холос”, - деди компания вакили.
“Ўзбектелеком” компанияси ушбу сервислар (Facebook ва YouTube)га ҳамкорлик қилиш бўйича таклиф билан расман мурожаат қилган. Ҳозирда улар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатишни режалаштирмоқда.
Вазирлик ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича миллий оператор ва бошқа вазирликлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда, деди ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров.
“Мен ўзим, тўғрисини айтганда, бу масала ҳал қилиниши кутмоқдаман, чунки баъзан VPNдан фойдаланиш қийин бўлмоқда”, - деди амалдор.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилга қадар бутунжаҳон тармоққа уланиш тезлиги МДҲ давлатлар даражасига етказилиши керак – бундай топшириқ давлат раҳбари томонидан берганди. Ҳозирча Ўзбекистон Speedtest Global Index шаклланган интернет тезлиги бўйича рейтингда 110-чи ўринда жойлашганди.