Ўзбекистон Ҳаво йўллари иккига бўлинади

© uzairways.comПассажиры выходят из самолета узбекских авиалиний
Пассажиры выходят из самолета узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзбекистон Ҳаво йўллари” таркибидан “Ўзбекистон аэропортлари” АЖ алоҳида компания сифатида ажралиб чиқади.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” таркибидан “Ўзбекистон аэропортлари” АЖ алоҳида компания сифатида ажралиб чиқади. Бу ҳақида 27 ноябрь куни қабул қилинган президент қарорида айтиб ўтилган.

Миллий Авиакомпанияни қайта ташкил қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

“Ўзбекистон Ҳаво йўллари” МАК дорекцияси асосида “Uzbekistan Airways” АЖ ташкил қилинади.

Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” чипта харид қилиш бўйича янги онлайн-тўлов усулини қўшди

Иккинчи навбатда “Учиш мажмуаси” ДУК, “Ҳаво алоқалари бош агентлиги” ва “Ўзавиатехснаб” асосида “Uzbekistan Airports” АЖ ташкил қилинади.

Ундан ташқари, “Махсус авиаишлар авиакомпанияси” асосида “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ ташкил қилинади.  

“Ўзаэронавигация” давлат корхонаси Вазирлар Маҳкамаси  ихтиёрига топширилади.

Қарорда айтилишига кўра янги тузилган компанияларнинг ҳар бири ўз соҳасида турли вазифалари бажариши керак бўлади. 

“Uzbekistan Airways” АЖ вазифалари:

  • Мавжуд ҳаво кемаларидан самарали фойдаланиш, жумладан янги йўналишлар очиш;
  • Авиапаркни янгилаш ва ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий этиш;
  • Йўловчиларга кўрстилаётган хизматлар сифатини ошириш;
  • Йўловчи,юклар ва почта ташишда мослашувчан тарифлар таклиф қилиш;
  • Тўғридан тўғри хорижий сармояларни жалб этиш;
  • Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш;
  • Авиакомпанияни халқаро авиаташувчилар жамиятига интеграция қилиш;
  • Ҳудудий миқёсда еткчиликка эришиш;

“Uzbekistan Airports” АЖ асосий вазифалари:

  • Аэропортлар ривожанишининг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • Аэропортлар инфратузилмаларини яхшилаш учун сармоялар жалб қилиш;
  • Йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг юқори сифатини сақлаб туриш;
  • Аэропорт барча хизматларининг самарали фаолиятини ташкил этиш;
  • Аэропортларда парвозлар хавфсизлиги таъминлаш;
  • Аэропортларни замонавий даржада таъмирлаш ва ҳаво кемаларига юқори даражада хизмат кўрсатишни таъминлаш;
  • Аэропортлар ҳудудида замонавий овқатланиш тармоқлари, банк хизматлари ва бошқа хизматларни давлат хусусий ҳамкорлиги асосида ташкил этиш;

Янги корхоналарда қандай янгиликлар бўлиши кутилмоқда

Янги ташкил қилинаётган акциядорлик жамиятларининг бошқарув органлари таркибига керакли малакага эга бўлган, ушбу соҳаларда салмоқли тажрибага эга бўлган мутахассислар таклиф қилинади.

Boeing для Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳаво йўллари 50%лик чегирмалар эълон қилди

2020 йилдан бошлаб ушбу компанияларнинг молиявий ҳисоботи халқаро стандартлар асосида олиб борилади ва ҳар йили холис аудит ёрдамида текширилади.

“Ўзбекистон хаво йуллари” компаниясига берилган барча имтиёзлар янги компаниялар учун ҳам сақланиб қолади.

Ундан ташқари янги ташкил қилинаётган маҳаллий авиакомпаниялар 2023 йилнинг 1 январига қадар самлётларни ва хизмат инвентарлари олиб келишда божхона тўловларидан озод қилинади. (код ТН ВЭД 8802, 8803 ва 8805);

Режалар амалга оширилиш муддатлари

Президент  қарорида айтилишига кўра, юқорид кўрсатилган ишларни амалга ошириш режасини тузиш учун Абдулла Арипов бошчилигидаги ишчи комиссияга 2 ҳафта вақт берилади;

Боинг 767-300 авиакомпании Uzbekistan Airways  - Sputnik Ўзбекистон
Туризм қўмитаси “Ҳаво йўллари”ни бир неча компанияга бўлишни таклиф қилди

2019 йилнинг 15 январига қадар Транспорт вазирлиги ташкил қилиниши керак

2019 йилнинг 1 майига қадар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий компанияси ва унинг таркибига кирувчи компаниялар мулкини рўйхатдан ўтказиш;

2019 йилнинг 1 июнига қадар Ўзбекистон бозорида қўшимча авиакомпаниялар, жумладан лоукостерлар  ва бизнес авиацияси фаолиятини ташкил қилиш учун қулай шароитлар яратиш;  

2019 йилнинг 1 апрелига қадар Давлат инвестициялар қўмитаси, Молия вазирлиги ва Жаҳон банки мутахассислари ёрдамида давлат-хусусий шерикчилик асосида ишлашга ўтадиган аэропортлар рўйхатини тузиш;

2020 йилнинг 1 январига қадар танланган аэропортлар лойиҳаларини конкус асосида танлаб олиш;  

Янгиликлар лентаси
0