ИИББ: темир йўл кесишмасидаги ҳуқуқбузарлар топилади ва уларга чора кўрилади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишЖелезнодорожные переезды
Железнодорожные переезды  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Темир йўл кесишмасида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга чора кўрилади.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ аэропорт йўлидаги темир йўл кесишмасида йўл ҳаракат қоидаларини бузган ҳайдовчиларга чора кўрилади, деб маълум қилди Sputnikга ИИББ матбуот хизмати.

ЖД переезд - Sputnik Ўзбекистон
“Нариги дунё”га шошаётганлар: темир йўл кесишмасидаги оммавий қоидабузарлик видеога тушди

Бундан аввал интернетда 4 нафар ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда темир йўл кесишмасидан шошиб ўтиб кетиши тасвирга олинган видео тарқалганди.

“Ушбу ҳолатда ҳайдовчилар темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидаларини бузишиб, қарама-қарши йўлга чиқиб ўтишган. Темир йўл кесишмасида обгон қилиш (қувиб ўтиш) таъқиқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ барча ҳуқуқбузарларга чора кўради, ҳозирги вақтда қидирув ишлари олиб борилмоқда”, - деб таъкидланди ИИББ матбуот хизматида.

Темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидалари бузиш учун ҳайдовчилар энг кам иш ҳақининг 3 баравардан 5 бараваргача миқдорда жарима ёки олти ойдан бир йил муддатгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.  

Қарама-қарши йўл ёки чизиққа чиқиш энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 20 бараваригача жаримага ёки бир йил муддатгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилишига сабаб бўлади.  

Жарима миқдорини белгилашди, ҳайдовчиларнинг олдинги ҳуқуқбузарликлари инобатга олинади.

Ҳайдовчиларнинг иши маъмурий суд томонидан кўрилади.  

Темир йўл кесишмасига масъул бўлган “Ўзбекистон темир йўллари” вакилларига ҳам воқеа ҳақида маълумотлар етказилди.

Янгиликлар лентаси
0