ТОШКЕНТ, 28 ноя – Sputnik, Елизавета Исакова. Афғонистон ҳукумати тинчлик музокараларининг "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишди, деб баёнот қилди Афғонистон президенти Ашраф Ғани чоршанба куни Женевада ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро вазирлик анжуманида.
"Бутун мамлакатимиз бўйлаб бир неча ой давомида фуқароларимиз билан бўлиб ўтган интенсив маслаҳатлашувлардан сўнг биз тинчлик музокаралари учун йўл харитасини шакллантирдик. Биз тинчлик битими учун зарур бўлган тузилма ва механизмларни яратдик. Биз тинчлик жараёнининг янги саҳифаси сари олдинга ҳаракат қилмоқдамиз. Биз "Толибон" иштирокида тинчлик битимини хоҳлаймиз.
Президент шу билан бирга, Қобул сиёсий жараёнга Афғонистонга таъсир ўтказишга уринаётган трансмиллий жиноятчилик, террористик уюшмалар ёки бошқа нодавлат ташкилотларга алоқадор ҳеч қандай қуролланган гуруҳларни жалб этишга йўл қўймаслигини алоҳида қайд этди.