ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Россиялик ҳарбий таҳлилчи, “Миллий мудофаа” журналининг бош муҳаррири Игорь Коротченконинг Ўзбекистон Қуролли Кучларида бўлиб ўтаётган ўқув-тревогаси ҳақида Sputnik мухбирига ўз фикрини билдирди.
Мутахассис фикрига кўра, ҳарбий ўқув манёврлар ўтказилишга, Афғонистон ҳудудидаги ўта нотинч вазият ҳамда ИШИД жангариларининг Суриядан қочиб Марказий Осиё давлатлари чегараси яқинида тўпланиши сабаб бўлмоқда.
- Албатта, бундай вазиятда қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини текшириш ҳамда фавқулодда вазиятларда амалга оширилиши керак бўлган ҳатти-ҳаракатларни белгилаб олиш керак, - дейди эксперт. - Менинг фикримча, бугунги мавжуд иқтисодий ва сиёсий алоқалар доирасида Россия ҳам Ўзбекистонга керакли ҳарбий-маслаҳатлар ҳамда хавфсизлик соҳасида ахборот ёрдами беришга тайёр.
“Шу билан бирга, Ўзбекистон КХШТга аъзолигини қайта тиклаганда, иттифоқчи мамлакатлар имкониятларидан фойдаланган ҳолда, мавжуд хавфларга қарши курашни янада самаралироқ олиб бориш мумкин бўлар эди”, - дейди Коротченко.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзолигини 2012 йилда тўхтатиб қўйган эди. КХШТ 1992 йилда Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Ўзбекистон иштирокида Тошкентда ташкил қилинган эди. Шу сабабли КХШТнинг иккинчи номи – Тошкент пакти (шартномаси) дейилади. Кейинроқ ташкилотга Беларусь ҳам қўшилган.