Тожикистонда Россия фуқароси кўп миқдорда қалбаки пуллар билан қўлга тушди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишКупюры евро разного номинала
Купюры евро разного номинала - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шахсий кўрик давомида Россия фуқароси ёнида ҳар бир 500 евро бўлган 36 та купюра борлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 24 ноя  — Sputnik. Сўғд вилояти ички ишлар ходимлари Россия фуқаросини кўп миқдорда қалбаки пуллар билан қўлга олишди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон республика ИИВ матбуот хизмати асосланган ҳолда.

Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ноқонуний валюта айирбошлаш учун жарима миқдори оширилиши мумкин

“Новосибирск шаҳрида истиқомат қилувчи, 39 ёшли Россия фуқароси Виданов Роман Владимирович Тожикистонга 18 минг қалбаки евро олиб кирди. Виданов Сўғд вилояти ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан Ғофуров туманидаги банклардан бирида 5 минг евро алмаштирмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди”, - дейилган хабарда.

Шахсий кўрик давомида Россия фуқаросида ҳар бири 500 евро бўлган 36 та купюра борлиги аниқланди.

Аниқланишича, Роман Виданов икки марта ўғирлик учун судланган ҳамда Россия ҳудудида қалбаки пуллларни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича трансмиллий жиноий гуруҳ аъзоси ҳисобланади.

Қўлга олинган шахс сўроқ вақтида қалбаки евроларни Қирғизистонда олганлигини ва Тожикистонга Исфара орқали олиб кирганлигини тан олди.

Гумонланувчига нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, тергов иши олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0