Ўзбекистонда ноқонуний валюта айирбошлаш учун жарима миқдори оширилиши мумкин

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Депутутлар халқаро шартномалар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқишди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 22 ноябрь куни валютани қонунга хилоф равишда ўтказиш учун жазони кучайтиришни муҳокама қилишди, деб хабар қилди палата матбуот хизмати.

Яқин кунларда чет эл валютасини белгиланмаган жойларда, қора бозорда ёки норасмий курс бўйича сотиш учун жарима оширилиши ва маъмурий жавобгарлик кучайтирилиши мумкин.

“Қайд этилишича, мамлакатимизда чет эл валютасини айирбошлаш эркинлаштирилгандан буён соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга қарамай, хорижий валютанинг қонуний муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар кескин ошиб бормоқда”, - дейилган ҳужжатда.

Купюры евро разного номинала - Sputnik Ўзбекистон
Доллар ва евро кўтарилди – Ўзбекистон янги валюта курслари

Бундан ташқари, депутатлар халқаро шартномалари тўғрисида, жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларга ўзгаритиш ва қўшимчалар киритишни кўриб чиқишди.

Сентябрь ойида Ўзбекистонда илк бор чет эл валютасини айирбошлаш эркинлаштирилганди. Фуқаролар энди чекловсиз чет эл валютасини сотишлари ва сотиб олишлари мумкин, жумладан энг оммабоп доллар ва еврони. Шунингдек, хорижий валютаси билан иш, хизмат, кредитлар ва ҳаттоки хизмат сафари ҳаражатларини тўлаш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0