ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 20 ноябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 6,26 сўмга кўтарилиб, 8 277,53 сўм ташкил қилди.
Евро курси 76,63 сўмга ошиб, 9 451,28 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли ҳам 3,77 сўмга кўпайиб, 125,56 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.