Самарқанд Инсон ҳуқуқлари форумига тайёрланмоқда

© Sputnik / Георгий Зельма / Медиабанкка ўтишГород Самарканд. Вид на площадь Регистан
Город Самарканд. Вид на площадь Регистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда 2018 йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Самарқандда чоршанба куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Ушбу форум Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон президентининг ташаббусига кўра ташкил қилинган. Айни дамда форумга тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Специальная индустриальная зона «Джизак». Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда халқаро инвестицион форум бўлиб ўтади

- Хорижий ва маҳаллий меҳмонларни кутиб олиш учун Самарқанд халқаро аэропорти ва темирйўл вокзалида барча шароит яратилди, – дейди Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, форумга тайёргарлик кўриш бўйича штаб раҳбари Р.Қобилов. – Форум иштирокчиларига транспорт ажратиш, меҳмонхонага жойлаштириш, гид-таржимон хизмати кўрсатиш, шаҳар бўйлаб саёҳатга олиб чиқиш бўйича масъуллар ва чора-тадбирлар белгиланган. Меҳмонхоналарда мутасадди идоралар масъул ходимларидан иборат гуруҳлар ташкил этилиб, навбатчилик йўлга қўйилди. “Зилол-бахт” меҳмонхонасида вилоят штаби ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот маркази ташкил этилиб, зарур жиҳоз ва техник ускуналар билан таъминланди. 

Шаҳарни халқаро форум рамзи ва унинг мавзусига мос кўргазмали воситалар билан безатиш ишлари ҳам тегишли ишчи гуруҳ томонидан олиб борилмоқда. Шаҳардаги мутасадди корхона ва ташкилотлар ҳам мазкур халқаро тадбирни юксак савияда, Самарқандга хос меҳмондўстлик билан ўтказишга тараддуд кўрмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0