Жиззахда халқаро инвестицион форум бўлиб ўтади

© UztelecomСпециальная индустриальная зона «Джизак». Узбекистан
Специальная индустриальная зона «Джизак». Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиззах вилояти сармоядорларни жалб қилиш учун инвестицион форум ўтказишини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 25 июл – Sputnik. Давлат Инвестициялар қўмитаси ҳамда Жиззах вилояти ҳокимияти, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2018 йилнинг 29-30 август кунлари куни Жиззах халқаро инвестицион форумини ўтказади, деб хабар қилмоқда тадбир ташкилотчилари.

Инвестицион форум илк бор “Жиззах” эркин иқтисодй зонаси ҳудудида бўлиб ўтади. Икки кунлик форум доирасида қуйидаги тадбирлар режалаштирилган:

· Бизнес форум

· Жиззах вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси

· В2В кўринишидаги кооперацион биржа

· Вилоят саноат корхоналарига экскурсия

· Вилоят раҳбарияти томонидан расмий қабул ва концерт дастури

· Жиззах вилоятининг туристик салоҳияти билан танишиш

“Ушбу форумни ўтказишдан мақсад – халқаро ишбилармонлик доиралари вакилларини Жиззах вилоятининг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражаси билан таништириш, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш”, - дейилган хабарда.

Жиззах инвестицион форумига Ўзбекистоннинг таалуқли вазирлик ва муассасалари вакиллари, хорижий сармоядорлар, дипломатик корпус вакиллари, халқаро молия ташкилотлар вакиллари, хорижий ва маҳаллий ОАВлар вакиллари таклиф қилинган.

Форум тадбирлари бепул, лекин иштирокчилар ўзлари учун меҳмонхона ва овқатланиш ҳаражатларини қоплаши керак бўлади. Форумда иштирок этиш учун қуйидаги манзилда рўйхатдан ўтиш керак. http://bit.do/escdq

Янгиликлар лентаси
0