ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. 2019 йилнинг бошида Қозон шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси иш бошлайди деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консули Фариддин Насриев маҳаллий ОАВларга.
Фариддин Насриев октябрь ойининг охирида Қозон шаҳрида Ўзбекистон бош консули этиб тайинланган эди.
Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси Татаристон, Бошқирдистон, Марий Эл, Мордовия, Удмуртия, Чуваш республикалари, Киров, Нижегород, Оренбург, Пенза, Самара, Саратов ва Ульянов вилоятларига хизмат кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз бир неча кун олдин Санкт-Петербургда ва Екатеринбургда Ўзбекистон консулхоналарининг расмий очилиш маросимлари бўлиб ўтган эди.