Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза тузиш муддати қисқартирилди

© Sputnik / Игорь ЗарембоОвощной склад
Овощной склад - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза ҳамда ушбу экспертиза натижасида далолатнома тузиш муддати қисқартирилди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя  — Sputnik. Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг “Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Отгрузка продукции со склада  бытовой техники  - Sputnik Ўзбекистон
Божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари ўзгарди

Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикасига экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларга келиб чиқиш тўғрисидаги сертификатни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар алоҳида белгиланди.

Шунингдек, товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза ҳамда ушбу экспертиза натижасида далолатнома тузиш муддати қисқартирилди.

Янгиликлар лентаси
0