ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Тожикистонда инглиз тили ўқитувчиси Жаҳонгир Қосимов мактаб ўқувчиларини ИШИДга ёллаш билан шуғуллангани учун қаттиқ тартибли колонияда 19 йил қамоқ жазосини ўташга ҳукм қилинди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
Шунингдек, тўрт нафар ўқувчилар ҳам қамоқ жазосига маҳкум этилган. Жиноят ишида жами 10 нафар айбланувчилар бор. Уларнинг ҳаммаси олти ойдан қамоқ жазосига маҳкум этилган.
Қосимов 2018 йил июль ойида Душанбеда қўлга олинган. Тергов жараёнида жиҳод ғояларини тарғиб қилганига иқрор бўлган. У тарғиботчилар билан ижтимоий тармоқ орқали танишган, кейинчалик унинг изига давлат махсус хизмати ходимлари тушишган.
Жорий йилнинг ноябрь ойида Бишкекда Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон ва Қирғизистон махсус хизматлари маслаҳатлашуви бўлиб ўтганди. Йиғилганлар жаҳон ва Марказий Осиёда терроризмга қарши курашиш чора-тадбирларини муҳокама қилишган.
Иштирокчилар фикрига кўра, экстремизм ва радикал оқимларининг фаоллашишига маҳаллий қуролли низолари кўмаклашмоқда.