Нақшбандия уламолари Ўзбекистон бўйлаб сафар қилмоқда

© http://tashkentnews.uzСуфии братства Накшбандия со всего мира приехали в Узбекистан
Суфии братства Накшбандия со всего мира приехали в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунёнинг турли мамлакатларидан келган 200га яқин сўфийликнинг Нақшбандия тариқати уламолари Тошкент, Бухоро ва Самарқанд бўйлаб сафар қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Шу кунларда Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган “Нақшбандия сайёҳлик фестивали”да иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга бутун дунёдан сўфийлар жамланишган, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.

"Малайзия, Бангладеш, Хитой, Франция ва бошқа давлатлардан келган 200 га яқин Нақшбандия тариқатининг уламолари Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуасидаги Усмон Мусҳафи, Бухородаги Етти Пир мажмуаси, Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаларини зиёрат қилмоқдалар”, - дейилган хабарда.  

Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти мутахассислари меҳмонларга амалий кўмак бермоқда, дейилган хабарда.

Некрополь Бахауддина Накшбанди. Бухара, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор Нақшбандийлар фестивали бўлиб ўтади

Малайзиядан жойлашган “Жаҳон сўфийлари маркази” ушбу мамлакатда жойлашган Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда 7-12 ноябр кунлари Ўзбекистонда “Нақшбандия сайёҳлик фестивали” ташкил қилаётгани ҳақида олдин хабар берган эдик.  

Эслатиб ўтамиз, Нақшбандия – бу сўфийлар тариқати (биродарлиги) бўлиб, у динда камтаринликни, махфий зикр ва илоҳий муҳаббатни тарғиб қилади. Тариқатга 14 асрда Бухорода яшаган Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбандий номи берилган.

Нақшбандийлик таълимотининг асосида "кўнгил Худода бўлсин-у, қўл иш билан банд бўлсин" шиори ётади. Унга кўра, дилни Аллоҳ билан боғлаган ҳодда касбу ҳунар ва қўл меҳнатини асло тарк етмаслик керак. Хайр-еҳсон ҳисобига фақирона яшаш емас, ўз меҳнати ҳисобига ҳаёт кечириш лозим.

Янгиликлар лентаси
0