Исроил Ғазо секторидаги 150 та нишонларга зарба берди

© AFP 2023 / MAHMUD HAMSПоследствия воздушных ударов по сектору Газа. 13 ноября 2018
Последствия воздушных ударов по сектору Газа. 13 ноября 2018 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зарбалар натижасида 3 нафар фаластинлик ва бир нафар исроиллик ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ фуқаро жароҳат олди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Тел-Авив Ғазо секторидаги фаластинлик жангариларининг позицияларига зарба беришни давом этмоқда. РИА Новости хабарига асосан.

“Исроил мудофаа армияси шу вақтга Ғазо секторидаги ХАМАС ва “Ислом жиҳоди”га тегишли бўлган 150 та террорчилар нишонларига зарба берди”, - дейилган армия маълумотномасида.

Зарбалар натижасида 3 нафар фаластинлик ва бир нафар исроиллик ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ фуқаро жароҳат олди.

Миср, БМТ, Фаластин миллий маъмурияти ва жаҳон ҳамжамияти чақирувлари ва тинчликпарвар кучланишларига қарамасдан ўзаро зарбалар тўхтамаяпти.

Третейский суд в Гааге - Sputnik Ўзбекистон
Исроил фаластинликларни Гаагадаги халқаро судга мурожаатини ноқонуний деб топмоқда

Йўқ қилинган нишонлар рўйхатида: жангарилар базалари, қурол омборлари, ер ости тоннеллари, ракета учириш майдонлари, ХАМАС ҳарбий мақсадларда фойдаланадиган учта ҳукумат биноси, фаластинлик жангариларга тегишли сув кемаси белгиланган.

2014 йилги урушдан буён энг йирик қарама-қаршилик бўлди. Исроилликлар ҳисобига кўра, Ғазо секторига тахминан 370 ракета ва миналардан фойдаланишди, улардан юзлаб ракеталар “Темир гумбаз” ракета мудофаа тизими ёрдамида ушланди.

Можарога сабаб Тел-Авивнинг анклав ҳудудида ҳарбий операция вақтида отишма бўлди. БУ ҳодиса якшанба куни содир бўлди, унда 6 нафар исроиллик зобитлар ва 6 нафар фаластинликлар ҳалок бўлди. Маҳаллий ОАВлар маълумотларига кўра, улар орасида ХАМАСнинг юқори мартабали жангарилари бўлган.

“Ислом жиҳоди” ҳарбий бўлинмаси умумий мобилизацияни эълон қилди. Исроил ўз кучларига Ғазога олиб келди.

Янгиликлар лентаси
0