Исроил фаластинликларни Гаагадаги халқаро судга мурожаатини ноқонуний деб топмоқда

© AP Photo / Mike CorderТретейский суд в Гааге
Третейский суд в Гааге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Фаластинликлар тинчлик жараёнини янгилаш устида ишлаш ўрнига, суддан сиёсий мақсадларда фойдаланишда давом этмоқда", — дейилган Исроил вазирлиги хабарида

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги фаластинликларнинг исроилликлар содир этган жиноятларни ўрганишни сўраб Халқаро жиноий судга йўллаган мурожаатини "юридик аҳамиятга эга бўлмаган, беҳаё қадам" сифатида баҳолади.

Исроил Ташқи ишлар муассасаси баёнотида Исроил-Фаластин ишини кўриш масаласи Гаага трибунали юрисдикциясига кирмаслиги таъкидланган.

"Фаластинликлар тинчлик жараёнини янгилаш устида ишлаш ўрнига, суддан сиёсий мақсадларда фойдаланишда давом этмоқда", — дейилган Исроил вазирлиги хабарида.

Илгарироқ, сешанба куни Фаластин ТИВ раҳбари Риёд ал-Малики Исроил ҳаракатлари туфайли Халқаро жиноий судга мурожаат йўллаб, "Фаластин расмийлари ва Фаластиннинг бошқа фуқаролари томонидан Фаластин Давлати ҳудудида амалга оширилган жиноятларни" ўрганишни бошлаш учун етарлича асос борлиги ҳақида баёнот қилган эди.

"Шуни таъкидлаш жоизки, фаластинликларнинг ҳаракати юридик кучга эгамас, суд эса Исроил-Фаластин масаласида юрисдикцияга эга эмас. Чунки Исроил суднинг иштирокчиси эмас, Фаластин маъмурияти эса давлат ҳисобланмайди", — деб жавоб қилган бунга Исроил Ташқи ишлар вазирлиги.

"Исроил Халқаро жиноий суд ва унинг прокурори Фаластин босимига берилмайди, ва Фаластиннинг суд ҳаракатларини сиёсийлаштириш ҳаракатларига ва унинг мандатини обрўсизлантириш сингари уринишларига қатъий қарши туради", — дейилади баёнотда.

Янгиликлар лентаси
0