ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Афғонистон учун бегона эмас, Афғонистонда ҳам жуда кўп ўзбеклар яшайди, - дейди махсус изланишлар маркази эксперти Игорь Николайчук, - Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Афғонистон шимолидаги ўзбекларни доимо ҳимоя қилиб келган.
Ўзбекистон Марказий Осиёда аҳоли сони бўйича энг йирик мамлакатдир. Шу саба у ҳудудда муҳимроқ рол уйнашни истайди. Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнида, турли инфрақурилма лойиҳаларида фаол иштирок этиш йўлини танлаши ва қатор ташаббуслар билан чиқиши – мутлақ тўғри йўлдир.
“Яқинда Владимир Путиннинг Ўзбекистонга бўлган ташрифи доирасида Афғонистон масаласи ҳам муҳокама қилинган ва Путин Шавкат Мирзиёевнинг ушбу йўналишдаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаган бўлса ажаб эмас. Россия эса Афғонистонга Ўзбекистон орқали қандайдир маънода “юмшоқ” қайтиши мумкин”, - дейди эксперт.
Бунинг устига охирги вақтларда Афғонистонда Америкага қарши кайфиятлар ошиб бормоқда. Ушбу кайфиятлар ҳатто 10 йил олдин АҚШ томонидан қўллаб-қувватлаб, ҳукумат бошига олиб келинган элиталар орасида ҳам кучайган.
Маҳаллий аҳоли кўп ҳолларда Афғонистонда собиқ Иттифоқ аскарлари бўлган даврни ҳозирги АҚШ бошқарувидаги вақт билан солиштириб, унда олдинги даврлар яхши эди деган хулосаларни айтишмоқда. Бундан билиш мумкинки Афғонистон, қандайдир маънода, Россиянинг ўз ҳудудига қайтишини истайди.
Эксперт фикрига кўра, ўтган ҳафтада “Ўзбекистон - Афғонистон – Покистон” қўшма комиссиясининг ташкил этилиши ҳам ушбу йўналишда қўйилган муҳим қадамлардан биридир.