ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга режалаштираётган давлат ташрифи давомида ўзбек томони билан Афғонистондаги вазиятни ҳамда ШҲТ доирасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади, деб таъкидлади Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.
"Халқаро масалаларга келсак, Афғонистон масаласи бу биринчи кўриладиган масала. Иккинчи мавзу эса - Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларидир", - деди Ушаков журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида бир нечта муҳим тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Булар Навоий вилоятида - АЭС қурилишига тамал тоши қўйиш, Россия-Ўзбекистон минтақалараро форуми, Россия-Ўзбекистон таълим форуми.
Учрашув якунига кўра, ҳукуматлараро, идоралараро ва тижорат бўйича салмоқли ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.