ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Тошкентда Gadot Agro ва Metzer Исроил компаниялари қўшма фермерлик корхонасини ташкил қилишди. Бу ҳақда UzDaily.uz. хабар қилди.
Исроилликлар қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик ерларини кенгайтириб, янги иш ўринларини яратган ҳолда мева-сабзавот турларини янада кўпроқ етиштиришмоқчи.
“Ўзбекистоннинг географик, иқлим, топографик ва тупроқ шароитларини ўрганиб чиқиб, биз қишлоқ хўжалиги ва янги ерларни ўзлаштиришда янада самаралироқ фойдаланишда ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз. Таркибида кўп туз бўлган тупроқда етиштириш учун махсус ишлаб чиқилган усулларни қўллаш – қилишимиз мумкин бўлган нарсанинг битта мисоли холос”, - дейди Metzer компанияси вакили.
Gadot Agro компанияси бутун дунё бўйлаб хусусий иссиқхоналар, энг мураккаб суғориш тизими, тадқиқот марказлари лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланади.
Metzer томчилатиб суғориш тизими асбоб-ускуналарини етказиб беради.